КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

Кампир автобусга чиқди. Ёнгинасидаги ўриндиқда ўтирган қиз ундан сўради:

— Бувижон, оёқларингиз оғрияптими?

— Оғрияпти, болам, оғрияпти!

— Ёшлигингизда катталарга жой берармидингиз?

— Ҳа, доим жой бўшатардим.

— Шунинг учун ҳам энди оёқларингиз оғрийдиган бўлиб қолган-да!

 

* * *

 

Ота ўғлига деди:

— Бор, қўшнининг болғасини олиб чиқ!

Бироздан сўнг ўғил қайтиб чиқди.

— Ота, беришмади!

— Хасис, пасткашлар!.. Бўпти, ўзимизникини олиб чиқақол!

 

* * *

 

Эр ишга кетаётиб хотинидан сўради:

— Костюмимни тозаладингми?

— Ҳа.

— Шимимни-чи?

— Униям тозаладим.

— Ботинкамни-чи?

— Вой, ботинкангизнинг чўнтаги йўқ-ку!

 

* * *

 

Учувчи:

— Ҳурматли йўловчилар, авиалайнеримизга хуш келибсиз! Биз сизларнинг хавфсизлигингизга кафолат берамиз! Келинглар, биринчи қадаҳни сизлар учун кўтарайлик!

 

* * *

 

Ўнинчи фарзандини туққан аёлни доя уриша кетди.

— Ҳомиладорликдан асрайдиган дорилардан ичиб юрсангиз бўлмасмиди?

— Ахир, бу болаларни бизга Худонинг ўзи беряпти-ку, дўхтир!

— Тўғри. Ёмғирниям бизга Худонинг ўзи беради. Аммо биз эгнимизга ҳамиша ёмғир ўтмайдиган кийим киямиз-ку!

 

* * *

 

Гитарачининг кўзларини бойлаб қўлига илонни тутқазишди-да, сўрашди:

— Бу нима?

— Овоз операторимиз.

 

* * *

 

Кампир калиш сотиб олди. Сўнгра дорихонага кирса, «Ҳомиладорликдан асровчи воситалар» ёзувли чиройли қути турибди. Калишни ўшанинг ичига солди-да, чиқиб кетди.

Автобусда бир йигит қутини кўриб кулди.

— Хола, шунчани нима қиласиз?

— Э, болам, чолимни билмайсан. Буни у бир ойгаям етказмайди.

 

* * *

 

Бўри Қизил шапкачанинг бувисидан сўради:

— Хўш, сени нимага қўшиб есам экан? Қаймоққами, ё қатиққами?

— Бўривой, яхшиси, мени телевизорга қўшиб еяқол. Ҳозир сериал бошланай деб турибди.

 

* * *

 

Эркак катта кўчада бир ўсмир йигитнинг қулоғидан чўзганча пўписа қиляпти:

— Ҳали сенга қизимга тегинишни ўргатиб қўяман ярамас!

— Ўргатишнинг кераги йўқ, ўзим яхши билама-ан!

 

* * *

 

Она қурт саҳрода ўрмалаб кетаётиб эрини уришяпти:

— Сиз менинг уч юз йиллик бахтли ҳаётимни расво қилдингиз!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: