Олимлар: «Соғлом турмуш тарзи эрта ўлишга олиб боради…»

0

 

Польшадаги Лодза тиббиёт университети олимлари узоқ муддат давом этган тадқиқотларни якунлашди. Натижада тадқиқот муаллифлари соғлом турмуш тарзига қаттиқ амал қилувчилар, яъни, кам углеводли парҳезга амал қилувчилар эрта ўлим топишини аниқлашибди.

Тадқиқот ҳақиқатан жуда узоқ муддат давом этган ва 24 минг нафардан зиёд кўнгилли тадқиқотларга жалб этилганди. Уларнинг ўртача ёши 47, 6 га тенг бўлибди. Иштирокчиларнинг 80 фоизи кам углеводли парҳезга амал қилиш оқибатида юрак хасталиклари, инсульт ва саратон хасталигига чалинибди. Олимларнинг таъкидлашига қараганда, кам углеводли парҳез тутганлар ва натижада хасталикка учраб эрта оламдан ўтганлар асосан ўрта ёшдагилар экан. Шу сабабли олимлар бундай парҳезлардан иложи борича нарироқ бўлишни маслаҳат беришмоқда. Россиялик олимлар ҳам польшалик ҳамкасбларининг фикрини қўллаб-қувватлашган. Улар ҳақиқатан организм ўзига керакли миқдордаги витамин, фойдали моддаларни олмас экан, тўқималар мўртлаша боришини тасдиқлашган.

EurekAlert!

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: