Болалар ошхонада: Брауниз

0

 

Брауниз бу америка ошхонасига тегишли шоколадли ширинлик бўлиб, усти қаттиқроқ, ичи эса суфлесимон юмшоқ чиқади.
Тайёрлаш жараёни эса жуда осон бўлиб, ҳатто болаларнинг ўзлари ҳам буни уддалай олишади.

Тайёрланиладиган пишириққа тахминан 24 000 сўм пул сарфланилади.*

*нархи манба чоп этилган вақтгагина амал қилинади.

Идишга шоколадни бўлакчаларга бўлиб, соламиз. Устидан тўртбурчак қилиб тўғралган сариёғни ҳам соламиз.

Шоколад ва сариёғ солинган идишни микротўлқинли печга қўйиб, суюқ ҳолатга киргунига қадар эритамиз.

Алоҳида идишга шакар, ун, какао ва қабартмани солиб, аралаштириб оламиз.
·
Қуруқ массага тухум солиб, аралаштириб оламиз.

Силлиқ аралашма ҳосил бўлади.

 

Аралашмага эритилган шоколад-сариёғли аралашмани соламиз ва аралаштириб оламиз.

 

Узунчоқ, 20х20 см ёки 15х25 см ли қолип олиб, унга сариёғ суртиб чиқамиз. Сўнг шу қолипга хамирни қуямиз.

·
Хамир солинган қолипни қиздирилган газ печига соламиз ва 180 C даражада 20-25 дақиқа давомида пишириб оламиз.

Пирогни аввал совутиб, сўнг қолипидан ажратамиз ва тўртбурчк шаклларда кесиб чиқамиз.

Маслаҳат: пирогни бир кечага қолдирсангиз, у янада мазали таъмга эга бўлади. Ёқимли иштаҳа!

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: