Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 1 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Яқин ўтмишингизни бир таҳлил қилиб кўринг. Шундай йўл тутсангизгина бугун адо этиладиган ишларда жиддий хатоларга йўл қўймаслигингиз мумкин. Бу иш жойингизга ҳам, шахсий ҳаётингизга ҳам тааллуқли. Моддий жиҳатдан омадга эришишингизда қизиқувчанликдан узоқлигингиз панд бериши мумкин. Бу нуқсонни бартараф этиш учун узоққа бориб ўтириш шарт эмас. Бадавлат танишлардан пулни қандай иқтисод қилиш масаласида маслаҳат олсангиз бас.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

1 сентябр кузнинг биринчи куни заҳирадаги билимлар ва тажрибани ишга солинг. Шунда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда янги қирралар очила боради. Моддий аҳволингиз сиз истагандек кечади. Қанча пул топишни ният қилган бўлсангиз, ўшанча пул киссангизга келиб тушади. Ҳаддан зиёд қимматбаҳо буюмларни сотиб олсангиз ҳам ярашади. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Юлдузлар яқиндагина танишган бир инсон билан ширин суҳбатлар қуришингизни башорат қилишган. Афтидан, мулоқотлар дўстликдан ҳам чуқурроқ муносабатга айланиши сезилмоқда. Оиласиз бўлсангиз, зарарли одатлардан оз кечиб ана шу ширин суҳбатлар сари талпина бошланг. Кун давомида фақат молия масаласида мушкулотларга дуч келасиз. Кечки пайт ўғри-киссавурлар тунаб кетишидан эҳтиёт бўлинг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

1 сентябр куни интернет ёрдамида бўлса-да, касбингиз билан боғлиқ билим ва малакангизни оширишингиз керак. Бу соҳада арзимаган кичик ахборотни ҳам назардан қочирманг. Иш жойингизда қайсидир ҳамкасбингиз асабингизга тегиш учун бўлар-бўлмас гапларни гапира бошласа, индаманг, сукут сақланг. Баъзиларнинг саломатлигида яхшилик аломатлари сезилмаслиги мумкин. Аввало худодан шифо сўранг ва ундан кейин врач кўригидан ўтинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Кунингиз оғир кечишини юлдузлар башорат қилади. Уларнинг башоратича, кун давомида боши берк кўчага кириб қолишингиз кузатилармиш. Шуни олдиндан сеза олсангиз, ақлли, ўзингизга яқин қариндошлардан маслаҳат сўрашга уялманг. Муҳаббатда ҳам тасдиқланмаган, кутилмаган қўрқув туйғуси сизни жиддий аҳволга солиб қўйиши мумкин. Кечқурун амалга ошириладиган олис сафар ҳамда тадбиркорлар учун янги келишувлар муваффақият келтиради.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

1 сентябрда атрофингизда ҳасадгўйлар, ғийбатчи ва кўнглида кўмири борлар ғимирлаб қолганига гувоҳ бўлишингиз кутилади. Катта жанжал келиб чиқмасин десангиз, улар билан ҳам мулойим муносабат юритинг. Муҳаббатда оилалиларга ҳам, оиласизларга ҳам баравар омад кулиб боқади. Айниқса, яқинда жанжаллашиб қолган жуфтликлар бугун албатта ярашишади. Тўғри-да, ҳақиқий соф туйғулар ҳеч қачон ўлмайди.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Иш жойингизда ҳали тажрибаси етарли бўлмаган ҳамкасблар сизга ўзича маслаҳат бера бошлашлари мумкин. Лекин сиз уларга эътибор қилманг. Фақат ўзингизга, шахсий тажрибангиз ва малакангизга ишонинг. Яқинда раҳбарларга тутқазган янги лойиҳангиз сизга мукофот ҳадя этиши кутилади. Барибир моддий аҳволингизни янада яхшилаш учун қўшимча даромад келтирадиган иш топишингиз керак. Кечқурун маданий хордиқ чиқариш учун қулай кечади.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

1 сентябр куни ўзингиз билибми, билмайми, ортга чекина бошлайсиз. Бу ҳаракатингиз билан раҳбарларни ранжитасиз, ўзингизга қўшимча ташвиш орттирасиз холос. Ундан кўра ўз ишингизни аста қойиллатинг-у, бировларнинг ишига аралашманг. Муҳаббатда жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингизга ниманидир исботлашга мажбур эмассиз. Айтган гапларни ўйлаб айтсангиз, яна шундай ўйлаб қадам боссангиз бас.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Юлдузларнинг башорат қилишларича, бугунги кунингиз худди эртаклардагидек бошланади. Лекин эртак яхшилик билан тугайдиган хилидан эмас. Сирлар очилади, одамлар сизга шубҳали назар билан боқа бошлашади. Нима бўлди? Тез айбингизни бўйнингизга олишингиз зарурга ўхшайди. Оиласи йўқлар кун мобайнида янги танишувлардан бирини бошдан кечиради. Шу танишувнинг охири муҳаббат бўлиб чиқиши мумкин. Овқатланиш масаласида сергакликни қўлдан берманг.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

1 сентябр куни катта жанжалнинг домида қолишингиз эҳтимоли бор. Тўғри, жанжалнинг сабабчиси сиз эмассиз. Аммо ҳамма сизга тўнкайвериб чарчатиши мумкин. Молиявий муаммоларни бартараф этишда таваккалчилик, хуфиёна усуллардан фойдаланишни кўзламанг, муваффақиятсизликка учрайсиз. Аксинча, ҳар доимгидек оғир-босиқликда пуллар киссангизга келиб тушишини таъминланг. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Атрофдагиларга нисбатан адолатли бўлинг. Кимнидир алдаш, ёки ёлғон ишлатган ҳолда иш битиришга уринманг. Ёлғонларингиз оқибатда ўзингизга қайтиши ҳеч гап эмас. Оиласи йўқлардан бири кечқурун ўзгача, ҳали ҳеч ким бошидан ўтказмаган романтик учрашувга йўл олиши кутилади. Куннинг иккинчи ярмида бева-бечораларга худо йўлида садақа қилишни унутманг. Кексайган, хасталанган қариндошлар ҳолидан хабар олинг.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

1 сентябрда эрталабдан то кечга қадар қаттиқ, қора терга ботиб ишлайсиз. Кечқурун адолат ғолиб бўлади. Қийинчиликларнинг мукофотини оласиз. Муҳаббатда иллюзиянинг ортидан қувишни бас қилмасангиз, мушкул аҳволда қолиб кетишингиз турган гап. Бу масалада реал фикрлар ва шундай ишлар, ҳаракатлар зарур. Кечқурун хушхабарлар сериясини қабул қилиб олишингиз ҳақиқатга яқин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади