Исроил Мадримов бокс бўйича охирги олтин медални қўлга киритди

0

Осиё ўйинларида эркаклар ўртасида бокс бўйича мусобақалар Ўзбекистон вакилларининг мутлақ устунлигида якунланди.

-75 кг вазн тоифасидаги финал баҳсида Исроил Мадримов қозоғистонлик Абилхан Аманкулга қарши чиқди ва рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмасдан, Осиё ўйинлари олтин медалига эга чиқди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик боксчилар Осиё ўйинларида 5та олтин медални қўлга киритишди.

Бунгача Жасурбек Латипов (-52), Миразиз Мирзахалилов (-56 кг), Иқболжон Холдоров (-64 кг) ва Бобоусмон Ботуров (-69кг) олтин медалларни қўлга киритишганди. Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг) ва Шунқор Абдурасулов (-60 кг) эса финалда ютқазишди.

Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси олтин медаллар сонини 20тага етган. Умумий рейтингда 68 медал (20 олтин, 23 кумуш ва 25 бронза) билан Ўзбекистон бешинчи ўринда жойлашган.

tribuna.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: