КУН КУЛГИСИ…

0

 

— Юрагингиз яримтами? Буйракларингиз ишлашдан бош торта бошладими? Хотинингиз худонинг берган куни асабларингизни эговлаб қон босимингизни сакратяптими? Жигарингиз шиша бошлабдими? Қўшнингиз ҳадеганда машина алмаштиравериб уйқусизлик касалига йўлиқтирдими? Осмонни булут қопласа, тиззаларингиз симиллаб оғрийдими? Қуёш тиғида қичима хасталиги пайдо бўляптими? Қўшни аёлнинг таксичи эрига аллергиянгиз борми? Ширини кам «импиртний» шакарни еб қўйиб қанд касалингиз томирлардан тошиб чиқа бошладими? Зудлик билан «Ушалмас орзулар ёхуд нақдига назар» тиббиёт бирлашмаси табиблари томонидан ташкил этилган «Антиқасам» онлайн хизматига мурожаат қилинг. Табиблар абадул-абад дунёдаги жамики хасталик-у, кўнгил қорайишлари сизни безовта қилишдан тийилишига кафолат беришади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади