Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 2 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугун биринчи навбатда яқинларингизга эътибор қаратишингизни, уларни меҳрингизга қондиришингизни маслаҳат беришади. Ишда ва моддий манфаатдорлик билан боғлиқ ҳаракатларда муваффақият қозонишингиз кутилади. Агар олдингиздан кутилмаганда чиқиб қолувчи қулай имкониятларни назардан қочирмасангиз, тез орада бойиб кетишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Жисмоний зўриқишлар ва спорт билан шуғулланишдан бош тортманг.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

2 сентябрда муаммоларингиз жуда кўпчиликни ташкил этиши мумкин. Аммо бу ишга сира халал бермайди. Сиздаги бор куч ва имкониятлар билан Эверестни забт этса ҳам бўлади. Муҳаббатда оилалилар ҳам, ҳали оила қуришга улгурмаганлар ҳам ён беришга мойиллик билдиришлари тавсия этилади. Шунда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орангизда келишмовчиликлар юзага келмайди.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Иш майдами, йирикми, фарқи йўқ, асосийси ўзингизга ёқадиганини танланг. Тушдан кейин ёлғон ва фирибдан қўрқмайдиганлар таъсирига тушиб қолишдан сақланинг. Акс ҳолда улар сизни зулук каби сўриб, тез орада қашшоқ бир бандага айлантириб қўйиши мумкин. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда нафақат сергаклик ва ҳаракатчанлик, балки пухталик ҳам зиён қилмайди. Кечқурун жуда ёқимли бир хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

2 сентябр куни кайфиятингизда тушкунлик, қалибнгизда шубҳа булутлари суза бошлаши мумкин. Эҳтиёт бўлинг, бу икки нарса сизни жиддий кўнгилсизликларга етакламасин. Ишхонадаги юмушларни мустақил уддалай олмаётган бўлсангиз, тажрибаси кўпроқ, кўнгли сизга яқинроқ ҳамкасблардан кўмак сўранг. Шахсий ҳаётда муаммолардан тезроқ халос бўлишни хоҳласангиз, уларга хотиржам муносабатда бўлинг. Вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Эрталаб қачонлардир сира тил топиша олмаган бир инсон билан тасодифан учрашиб қолишингиз мумкин. Сизни ҳайратда қолдириб, унинг феъли ўзгарган бўлиб чиқади. Ҳатто, дўстлашишгача етасиз. Тақдир билан сира баҳслашманг. Шунда унинг кутилмаган совғаларини бугуноқ қабул қилиб ола бошлайсиз. Молиявий масалада жуда уддабурон ва ҳаракатчанликкина эзгу мақсадларга етказа олади. Кечқурун арслон буржида туғилганларнинг оила қурмаган вакилларидан баъзилари романтик учрашувни бошдан ўтказишади.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

2 сентябр куни тўрт тарафингизни синчковлик билан кузатинг. Токи нимадир сабаб бўлиб кўнгилсиз вазиятда қолиб кетманг. Серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг. Газга керагидан ортиқ оёқ қадашдан бўлагига ярамайдиган ҳайдовчилар кўпайиб кетган. Тадбиркорлар бугун куннинг иккинчи ярмида янги ҳамкорлар билан учрашиб, муҳим ҳужжатларни имзолашлари кутилади. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун юлдузлар нафақат эски, балки янги қадрдонлар, дўстлар даврасида мароқли вақт ўтказишингизни башорат қилишган. Бундан ташқари, кўпчилик сиз томон талпинаверади. Сизга ёрдам таклиф этувчилар, кўмак сўровчиларнинг адоғи бўлмайди. Шахсий ҳаётингизда қисқа танаффуслар юзага келиши мумкин. Лекин улар ҳам сизни қувончга кўмиши ҳақиқат. Турмуш қурмаган бўлсангиз, кечқурун бир инсон билан учрашиб танишишингиз мумкин. Ўша одам сизнинг тақдирдошингизга айланса ажаб эмас.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

2 сентябр куни сиздан сергаги бўлмайди. Ҳар бир лаҳзани назоратингизга ола биласиз. Тушдан сўнг пул билан боғлиқ можароларга аралашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кимлардир сизни боплаб чув туширишга уриниб кўриши мумкин. Муҳаббатда ҳам бугун омадингиз кела қолмайди. Танлаганингиз, жуфтингиз билан орангизда шу қадар жиддий келишмовчилик пайдо бўладики, агар ўзингизга маҳкам бўлмасангиз, айрилиқ азобида қолишингиз мумкин.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Муҳаббатдан янада кўпроқ ва кўпроқ лаззатли лаҳзаларни талаб қилманг. Боридан ҳам қуруқ қолиб кетишингиз хавфи бор. Иш, мавқени ошириш, кўпроқ даромад олиш ҳақида ўйлаганингиз маъқул. Шуларнинг сизга зиёндан кўра фойдаси кўпроқ. Кун давомида асабийликларни бошдан кечиришингиз оқибатида саломатлигингизга путур етиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Илож топсангиз, йога, сузиш ва ҳаммом амалларини адо этинг. Улар асабни бўшаштириб, сизни хотиржам торттиради.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

2 сентябрда ҳаётга, атрофингизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга оптимист назари билан боқинг. Башарти кимдир қандайдир тадбир ташкил этишда ёрдам сўраса, албатта рози бўлинг. Кайфиятингизни мажбуран бўлса-да, кўтаринки кўринишга келтиринг. Ўзингиз кулинг, ўзгаларни кулдиринг. Олис сафарга отланишдан воз кечинг. Бугун мавқе ва пул масаласида жиддий муаммолар кутиб туради. Эҳтиётингизни қилинг-у, ҳар бир қадамни ўйлаб босаверинг.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун сизнинг кўнгил осмонингизда булутлар кўзга ташланмайди. Қалбан қандайдир катта бир ишни амалга оширишга ошиқа бошлайсиз. Йўқ, иш ҳам, ҳаракатлар ҳам кутиб турсин. Сиз кун давомида яхшилаб дам олишингиз зарур. Табиат қўйнида дам олиш, спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш саломатлигингизда ижобий ўзгаришлар ҳосил қилади. Кечқурун жуфтингиз билан биргаликда вақт ўтказишингиз тавсия этилади.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

2 сентябр куни ёмон туш кўриш оқибатидами, негадир қалбингизда бир дунё қўрқув билан уйғонишингиз мумкин. Хавотир вужудингизни эгаллаб, сира тинчлик бера қолмайди. Ўзингизни қўлга олинг. Бу ёқимсиз туйғуларни ўз вақтида йўқотмасангиз, мавқени оширишда ҳам, мўмай даромад кўришда ҳам жиддий тўсиқларга дуч келасиз. Шахсий ҳаётда кўпроқ ўзингизга ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади