Яна бир мағлубият

0

Осиё ўйинларида бокс бўйича финал баҳслари давом этмоқда.

Турнирда -60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шунқор Абдурасулов финалда мўғулистонлик  Цендбаатар Ерденебат қарши жанг қилди.

Ўзбекистонлик боксчи бу жангда ҳакамлар қарорига кўра 2:3 ҳисобида ютқазди ва кумуш медал билан кифояланадиган бўлди.

Бу кумуш медал Ўзбекистон бокс жамоасининг иккинчи, умумий жамоанинг 23-кумуш медали бўлди.

Ҳозирча бокс мусобақасида ўзбекистонликлар 2та олтин ва 2та кумуш медалга сазовор бўлиб туришибди.

tribuna.uz