Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 3 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун фидойиликни бироз камайтирган ҳолда айёрликка кўпроқ эътибор қаратишингиз керак бўлади. Тўғри, айёрлик билан барча муаммоларни бартараф этиб бўлмайди. Аммо дунёга бошқача назар билан боқа бошлайсиз. Кимнинг аслида ким эканини англаб етасиз. Муҳаббатда ҳам шундай. Инсон бир китоб, уни ҳеч қачон тўлиқ ўқиб чиқиб бўлмаслиги ҳақиқат бўлса, айёрлик йўли билан умр ҳамроҳингизнинг сизга номаълум сирларини билиб оласиз.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

3 сентябр куни азалий орзуларингизнинг ҳақиқатга айланиши учун ҳаракатлар содир этинг. Лекин олдин режа тузиб олишни унутманг. Иш жойингизда шошилинчда барча юмушларни уддалашга уринманг. Ҳаммасининг ўз вақт-соати бўлишини унутманг. Куннинг иккинчи ярмида яқин манзилга сафар қилишингиз кутилади. Бу сафар сизга илиқ таассуротларни инъом этади. Сиз ажойиб бир инсон билан худди шу сафар давомида тасодифан танишиб қолишингиз мумкин.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Юлдузлар кунингиз омадли лаҳзаларга бой бўлишини башорат қилишган. Имкониятлар эшиклари сиз учун очиқ бўлади. Асосийси, куч ва имкониятларни бўлар-бўлмасга сарфламасангиз бас. Тежамкорликка риоя қилмас экансиз, инқирозга юз тутишингиз тайин бўлиб қолади. Бугун кечки пайт сизни мўмай даромад, янги танишувлар ва мҳмонлар ташрифи кутиб қолади. Аммо мириқиб дам олишни ҳам унутиб қўйманг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

3 сентябрда шахсий ҳаётингиз билан жиддий шуғулланмасангиз бўлмайди. У сира ечиб бўлмайдиган кроссвордга айланиб қолгандек туюлмоқда. Демак, чигалликлар керагича топилади. Сиз ўша чигалликларни йўқ қилишингиз лозим. Тадбиркорлар учун янги шартномаларни имзолаш, хизмат юзасидан сафар уюштириш, ҳамкорлар билан ўзаро келишувлар муваффақиятли кечади. Саломатлигингиз ҳам алоҳида эътибор қаратинг.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун эрталабдан ўзингизда бор, аммо ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларни намойиш этишга ҳақлисиз. Санъат, иқтисод, ҳатто, бунёдкорликда ҳам истеъдодингиз етарли бўлса, буни фақат олқишлаш керак. Агар ҳадеганда ортга бурилиб қарайвермасангиз албатта омадга эришасиз. Агар муҳаббат бобида ўзингиз ўрганиб қолган такаллуфлар, усуллар иш бермай қолган бўлса, жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орадаги муносабатларни мустаҳкам сақлаб қолиш учун янги усулларни ўйлаб топинг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

3 сентябр куни ҳар бир ишда қатъиятлилик ва тезлик талаб этилади. Агар мавқеингиз, ҳамкасблар олдидаги обрўйингиз пастга шўнғишини хоҳламасангиз, худди шу қоидаларга амал қилинг. Молиявий масалада ҳам керагича муаммолар кўндаланг туради. Уларга ҳам хотиржам муносабатда бўлишингиз талаб этилади. Оиласизлар бир қарашда муҳаббат каби ҳолатларни бошдан кечиришлари мумкин. Сурункали хасталикка дуч келганлар саломатликларини мустаҳкам сақлашлари зарур бўлади.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Агар кўнглингиз чопмаётган бўлса, 3 сентябр куни сафарга отланманг. Тўғри, кўпчилик бундай ирим-сиримларга беъэтибор бўлиши мумкин. Аммо ҳақиқатдан қочиб қутулиб бўлмайди. Муҳаббатда кўнгилсиз вазиятларга йўлиқишингиз кутилади. Баъзилар севган инсони билан муносабатларга нуқта қўйиш ҳаракатига тушиши мумкин. Кечқурун велосипедда сайр уюштиринг. Бу сизга саломатликни мустаҳкамлашда жуда катта фойда беради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

3 сентябр куни кимлардир ортингиздан ғийбат қилиб юрганидан хабар топасиз. Лекин бундан асабийлашиш, ваҳимага тушиш сира керак эмас. Аксинча, шундай қувноқ юрингки, ўша ғийбатчилар ич-этини еб адо бўлсин. Молиявий масалада муаммо бўлмайди. Пул бор, қайғу йўқ, қора қозон қайнаб турибди. Демак, ортиғининг нима кераги бор? Тўғри эмасми? Йирик харидларнинг ҳам вақти келади.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Кунингиз жуда қизиқарли кечиши мумкин. Бу ўзингизга боғлиқ. Агар учраган одамдан нуқсон қидираверсангиз, фақат ўзингизга ёмон бўлади. Оптимистик характерга эга одамлар билан кўпроқ мулоқот қилинг. Иш жойингизда гўё ўт бўлиб ёнишингиз лозим. Йўқса, барча юмушларни уддалаб улгура олмайсиз. Молиявий масалада муваффақиятлар эшиги сиз учун очиқ. Фақат омадни, муваффақиятларни бировларга кўз-кўзлашнинг сира зарурати йўқ. Кўз тегади.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

3 сентябр куни яқинларингизнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш ниятида елиб-югурасиз. Ҳатто, шуни деб асосий ишларингиз ўлда-жўлда қолиб кетиши мумкин. Аммо ўша яқинлар сизга ҳам шундай жон куйдира олишармикан? Муаммо ҳам худди шунда. Иш жойингизда азалий орзулар сари қанот бойлаб учишингиз керак. Лекин эҳтиёткорликни қўлдан бермаслигингиз ҳам тавсия этилади. Агар бировларнинг маслаҳатисиз, билимга суяниб қолмай, қалбингизга қулоқ тутиб кўрсангиз, янада кўпроқ зафарли онлар сизники бўлади.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Кунингиз худди эртакдагидек кечишини юлдузлар башорат қилмаган. Бундай бўлмайди ҳам. Чунки эртакларни ҳам сиз-у биз кабилар ўйлаб топган. Реал ҳаётда эса эртак яратиш мумкин. Фақат бунга жуда кўп вақт, ҳаракат ва қурбонлар зарур бўлади. Куннинг иккинчи ярмида ижодкорларнинг бири сизга фойдали таклиф билан мурожаат этиши мумкин. Дарров рад жавобини берманг. Яхшилаб ўйлаб кўриш зиён қилмайди. Даромади мўмай бўлса, хавф-хатардан холи бўлса, бундай таклифларга розилик билдирсангиз ярашади.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

3 сентябр куни шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ бахт шундоқ остонангизда турган бўлади-ю, сиз уни кўрмасдан ўтиб кетасиз. Бу оила қурмаганларга тегишли. Агар кўрмай ўтиб кетсангиз, билингки, ҳали тўй қилиш, турмуш қуришнинг пайти келмабди. Молиявий муаммолар ва мавқени ошириш масаласида жиддий шуғулланинг. Соғлиғингиз ҳақида ҳам жиддий қайғуринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади