ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

Яқинда Ливия пойтахти Триполи шаҳридаги турмадан жами 400 нафар маҳбус оммавий тарзда қочқин уюштирган. Бунга яқин орадаги ўқ товушлари сабабчи бўлибди. Улар ўқ овозини эшитишган-у, турма эшигини бузиб қочиб қолишган. Қўриқчилар қон тўкилмаслиги учун қочқиндагиларни ўққа тутмади.

Эслатиб ўтамиз, Ливияда ҳануз ҳукумат армияси ҳамда қўзғолончилар ўртасидаги қонли тўқнашувлар барҳам топмаяпти.

 

vesti.ru

Москванинг “Курская” метро бекатида жиноятчи полиция ходимини отиб ўлдирди.

Зудлик билан қотилнинг асосий белгилари тузиб чиқилди. У 40-45 ёш атрофида, бўйи 160-165 см, эгнида кулранг куртка ва жинси шим, бошида ҳам кулранг кепкаси бўлган.

Воқеа шундай бўлганки, полициячилар метро ичкарисига киришдан олдин ҳужжат ва қўлларидаги буюмларни назоратдан ўтказишаётганди. Қотил ҳам улар қаторида келган. Аммо полицяичидан ҳожатхонага чиқиб келишни илтимос қилган. Полициячи Андрей Райский унга рухсат берган. Орадан маълум вақт ўтса ҳамки йўловчининг чиқа қолмаганидан хавотир олиб Андрей ҳожатхона тарафга юрган. Ичкарига киргандаёқ қотил тўппончадан боши аралаш ўқ отган-у, қочиб қолган. Андрей ўша ернинг ўзида ҳалок бўлган.

Қотилга нисбатан “Сирена” қидирув операцияси эълон қилинган.

 

Корреспондент.ру

Венесуэлада яшаш ҳозир ҳам азобдан бошқа эмас. Дўконлар қуп-қуруқ, одамлар ишсиз, озиқ-овқат маҳсулотлари ниҳоятда тақчиллигидан одамлар қўлидаги пулларга қаердан бир бурда нон топишни билмай боши қотган. Шу сабаб билан мамлакатнинг аксарият қисми оммавий тарзда ватанни ташлаб бегона юртларга кўчиб кетмоқда. Бир сўз билан айтганда жуда катта миқдорда нефт заҳиралари бўлган мамлакат ўз халқини боқа олмаяпти. Мамлакат президенти Николас Мадуро эса халқни тўхтатиб қолишга ожизлик қиляпти.

news.tut.by

Америкада яшовчи 98 ёшли Лютер Янгер Рочестер касалхонасида ётган рафиқасини кўриш учун ҳар куни 12 мил йўл босади. Аёл 2009 йили мия саратонига йўлиққан. Сал ўтириб параличга ҳам учради. Қария эринмайди, афсусланмайди. Ҳар куни шунча йўл босиб касалхонага қатнайди.

— Мен хотинимсиз бўлмаса, ҳеч кимман, — дейди қария. Мен уни ортиқ хаста аҳволда кўришни истамайман. У оёқа туриши керак…

Қарангки, яхши инсонлар ҳоирги кунгача 50 минг доллар маблағ йиғиб қўйишибди. Отахоннинг рафиқасини даволаш учун эса 65 минг доллар керак бўларкан. Эллигини берган худо ўн бешини ҳам бериб қолар.

 

Fox News
Американинг Южная Каролинада яшовчи 19 ёшли қиз Лана Клейтон полицияи вакиллари тарафидан қўлга олинди. У 64 эри Стивен Клейтонни заҳар ёрдамида ўлдирганликда айбланди.

Тергов материалларидан шу нарса маълумки, қиз эри билан сира келишиб яшай олмаган. Рашк ўртадаги муносабатларга путур етказган. Чунки эри унга деярли кунора хиёнат қилиб келган. Лана бунга чидай олмаган. Шундан кейин уни ўлдириш пайига тушган. Пичоқламаган, отиб ўлдирмаган. Кўзга томизадиган доридан уч кунга қадар эрининг овқатига қўшиб қўяверган. Кўп дозадаги организмга кириб борган дори асаб тизимини издан чиқарган. Натижада Клейтон ҳалок бўлган.

 

New York Post

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: