«Ливерпуль» сербиялик яримҳимоячисини Бельгия клубига сотиб юборади

0

«Ливерпуль» яримҳимоячиси Лазар Маркович катта эҳтимол билан фаолиятини Бельгия чемпионатида давом эттиради, деб хабар тарқатган Liverpool Echo.

Қайд этилишича, 24 ёшли вингер учун «Стандарт» ҳамда у ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида тўп сурган «Андерлехт» клублари рақобатлашишмоқда. Марковичнинг мерсисайдликлар билан шартномаси келаси ёзда ниҳоясига етади.

«Ливерпуль» Сербия терма жамоасининг ушбу аъзосини 2014 йилда Лиссабоннинг «Бенфика» клубидан 25 миллион еврога харид қилган эди. Ўшандан буён яримҳимоячи «Фенербахче» «Спортинг», «Ҳалл Сити» ва «Андерлехт» каби клубларда ижара асосида тўп суришга улгурди. Ўтган мавсумда у Бельгия чемпионатининг 8 ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.