«Мохито» музқаймоғини еганмисиз?..

0

 

«Мохито» музқаймоғи яхши чанқоқни бостириб, лайм билан ялпиз биргаликда яхши уйғунликни ташкил қилади.
Иссиқ кунларда тетиклаштириб, кайфиятни ҳам кўтаради.

Тайёрланиладиган ширинликка тахминан 15 000 сўм пул сарфланилади.*

*нархи манба чоп этилган вақтгагина амал қилади.

 

Ликопчага лайм пўстини қирғичдан чиқариб соламиз. Шарбатини алоҳида идишга сиқиб чиқарамиз.

Лайм шарбатига ялпиз япроқчаларини солиб, блендерда майдалаб оламиз.

Сметана ва қуюлтирилган сутни аралаштириб оламиз ва 10-15 дақиқа миксер ёрдамида кўпиртирамиз.

Ялпиз солинган шарбатни сметанали массага солиб, аралаштириб оламиз.

Контейнерга солиб, музлатгичга олиб қўямиз.

Ҳар 20 дақиқада аралаштириб турамиз, шунда музқаймоқ бир хил музлайди. Тахминан 3-4 бор аралаштириш талаб қилинади.