Ўзбекистон – Сурия Учрашуви Олдидан Матбуот Анжумани 5 Сентябрь Куни Бўлиб Ўтади

0

Хабарингиз бор, 6 сентябрь куни Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аргентиналик мураббий қўлостидаги илк ўртоқлик ўйини бўлади.

Мазкур учрашув олдидан 5 сентябрь куни “Миллий” стадионнинг матбуот анжуманлари залида ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Анжуман соат 11:00да бошланади. Матубот анжуманидан кейин оммавий ахборот воситалари ходимларига ўртоқлик ўйинлари учун аккредитациялар тақдим қилинади.

Эслатиб ўтамиз, мухлислар Ўзбекистон – Сурия учрашуви чипталари “Миллий” стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин. Чипталар савдоси давом этмоқда.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: