Ўзбекистонлик Сабина Шарипова рақс танловининг кейинги босқичига ўтди

0

ТНТ телеканалида “Танцы” шоуда Тошкентлик Сабина Шарипова ўз шериги билан ижро этган рақси билан ҳакамларни ҳайратда қолдириб, кейинги босқичга ўтиш имкониятни қўлга киритишди.

“Мен лойиҳада ҳаммага бу йўналишда қандай ютуқларга эришиш мумкинлигини кўрсатиш мақсадида оммавий рақс тури бўйича малакамни намойиш қилишга ҳаракат қилдим. Бунинг учун ушбу рақс тури билан болаликдан шуғулланишни бошлаш шарт эмас”, – деди Сабина эфирда.

Сабина ва унинг шериги Михаил Журавел ҳакамлардан шоуда кейинги босқичга ўтишганлигини эшитишди. Бу билан улар топ-100 рақс шоуга ўтишди. Келгусида рақс усталари Мигел, Егор Дружинин ва Татьяна Денисова жамоасидан бирида ўрин олиш мақсадида ҳаракат қилиб, бир неча танлов босқичларидан ўтишлари зарур бўлади.

Телелойиҳа ғолибига 3 миллион рубл совға қилинади.

Сабина Шарипова 26 ёшда. У рақс танловида Тошкент номидан иштирок этмоқда. Ҳозир у Москвада яшайди ва ишлайди. Турли студияларда “Бачата” рақс турини ўргатиш билан шуғулланади. Шу билан бирга, шериги билан бирга турли рақс танловларда иштирок этиб келишади. Масалан, шу йил августда улар World Bachata Masters Russia чемпионатида ғалабани қўлга киритишди.

sputniknews-uz.com