Бошига тўмтоқ жисм билан зарба берилган шахс касалхонага ётқизилди

0

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида шу йил 2 сентябрь куни вақтинча Чирчиқ шаҳрида яшовчи Н.М. иш жойида ўзаро жанжал оқибатида таниши Тошкент шаҳар Бектемир туманида яшовчи С.В.нинг бошига тўмтоқ жисм билан уриб, жароҳат етказган. Натижада С.В. касалхонага ётқизилиб, Н.М. қўлга олинган. Бу ҳақда Mvd.uz нашри хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.