Касалликка қарши дорисиз курашишни ўрганинг!

0

Шамоллаш ва гриппни бартараф этишда фақат дорига таяниб қолиш яхши эмас. Чунки дорилар танани турли касалликларга чидамсиз қилиб қўяди. Шундай экан, сизга дорисиз қандай даволаниш мумкинлиги ҳақида тавсиялар берамиз.

* * *
Грипп ва шамоллашга қарши энг яхши восита, бу — исириқ. Исириқ грипп вирусларини тез қириб ташлайди.

* * *
2 та беҳини данакли қисмидан тозалаб, 8 қисмга бўлинг. Қизиган товага 50 г сариёғни майдалаб, беҳилар билан бирга солинг. Ярим соатлардан сўнг беҳи сариёғни шимиб олади. Бир ош қошиқ шакар сепиб, аралаштиринг. Кейин озгина қаймоқ қўшиб, шамоллаган, йўталаётган оила аъзоларингизга беринг.

* * *

Беҳининг данакли қисми устига 500 мл сув қуйинг. Сўнг паст оловда қайнатинг. Тахминан 10 дақиқадан кейин у бир оз қуюлади. Таъбга кўра озроқ шакар қўшинг. Унутманг, Абу Али Ибн Синонинг “Тиб қонунлари”да йўталга энг яхши даво сифатида айнан мана шу қайнатма тавсия этилган.

* * *
Беҳининг ичини ўйиб, думба ёғи солинг-да, буғда пиширинг. У томоқни юмшатиб, йўтални йўқотади. Балғам кўчишини ҳам осонлаштиради.

* * *
Шамоллаган пайтда пиёз, саримсоқпиёз ейиш жуда фойдали. Яна асалли, лимонли, малинали чойларни ичиш ҳам энг яхши даво саналади.

* * *
Агар сизни балғам ва томоқ хириллаши безовта қилаётган бўлса, карам шарбатига шакар қўшиб, 1 чой қошиқдан кунига бир неча маҳал ичинг.

* * *
Яна карам шарбатини қайнатиб, озгина асал қўшиб истеъмол қилсангиз, шамоллашни аритади.

* * *
Шолғом шарбати ҳам йўталга яхши даво бўлади. Бунинг учун янги шолғом шарбатини 1 ош қошиқдан кунига 3-4 марта ичиш тавсия қилинади.

Саҳифадаги тавсиялар зарарли бўлмаса-да, ҳар бир инсон организмининг ўзига хослигини инобатга олиб, шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда қўллаш мақсадга мувофиқлигини унутманг.