КЎК ЧОЙНИНГ БИЗГА МАЪЛУМ БЎЛМАГАН ЯНА БИР ХИСЛАТИ…

0

 

Глазго университети олимлари кўк чой таркибида ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган яна бир модда мавжудлигини аниқлашди. Бу модда тери саратонининг иккита турини даволашда жуда қўл келаркан. Аммо бу муаммо шунчаки кўк чой ичиш билан ҳал бўлиб қолмайди. Моддани организмга жойлашиб олган саратон тўқималари ичкарисига йўллаш керак. Бу иш лаборатория шароитида амалга оширилганда, саратон тўқималарининг учдан бир қисми ё қисқариб кетди, ё буткул йўқ қилинди.

Моддани олимлар «какэпигаллокатехин галлат» (EGCG) деб номлашди. У тери саратонини даволашда ишлатилса, бошқа аъзоларга салбий таъсири бўлмиайди, ундан сўнг беморга қўшимча оғриқ ёки ёқимсиз ҳолат берувчи асоратлар қолмайди.

Шубҳасиз, бу модда клиник синовлардан ҳам ўтказилди. Уни тери саратонининг икки турида тўлиқ синовдан ўтказишди. Натижа шундай кечдики, бемор танасида мавжуд саратон тўқималарининг 40 фоизи йўқ қилинди. Айримлари эса ўша модда таъсирида ўсишдан тўхтади.

healthystyle. info

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: