КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

— Хотин, мен ўляпман!

— Нима қилай энди ўлсангиз? Дод солиб йиғлайми?

— Йўқ, яхшиси, менга «Сени осмонимга олиб кетаман» деган қўшиқни айтиб бер!

 

* * *

 

Бир аёл ҳар гал маош олишда ҳисоб-китоб қоғозига имзо сифатида икки чизиқ қўярди. Охирги пайтларда ноль қўядиган бўлди. Ундан сабабини сўрашганда, шундай жавоб берди:

— Турмушга чиқдим. Шу муносабат билан фамилиямни ўзгартирдим.

 

* * *

 

Эшик тақиллади.

— Ким у?

— Мен «Мажбурий ижро» бюросиданман!

— Уйда ҳеч ким йўқ.

— Унда ким гапиряпти?

— Радио.

— Унда нега уй чироқлари ёниб турибди?

— Ҳозир ўчириб қўяман.

 

* * *

 

— Дадаси, нега ҳадеб менга ит билан муомала қилгандай муносабатда бўлаверасиз? Уни олиб кел, буни олиб бор!.. Нима мен сизга итмидим?

— Ким сени итга тенг қиляпти?

— Ҳозир манави таёқ билан бир тушираман, биласиз-қўясиз!

— Хотинжон! Таёқни ташла! Хотин, ФУ!

 

* * *

 

— Қиш ёмон-да! Машинанинг қулфигача музлаб қоляпти. Сира оча олмаяпман.

— Қайнаган сув қуйиб кўр.

— Ие, жиннимисан? Энди машина ўғирлашга қўлимда чойнак билан боришим қолганмиди?

 

* * *

 

Икки жинни далада кетишаётганди. Нарироқда бошқа бир жинни қўлларини уёқдан-буёққа силкитиб, ўзини худди сувда сузаётгандек тутарди. Жиннилардан бири шеригига деди:

— Қара, шунақаларнинг дастидан ҳаммани жинни деб ўйлашади.

— Ҳа, агар сузишни билганимда-ку, ҳозир чўктириб юборган бўлардим уни.

 

* * *

 

— Дадаси, сизга иккита янгилигим бор. Бири ёмон, иккинчиси яхши.

— Ёмонини айт.

— Мен ҳомиладорман!

— Яхшиси-чи?

— Вой, қўрқманг, бола сизники эмас.

 

* * *

 

Кампир поликлиникага келди. Қараса, йўлакда оқ халат кийган йигит турибди. Унга мурожаат қилди:

— Ўғлим, кўзим ўтмаяпти. Қулоқ дегани қаерда ўзи?

— Қулоқмас, отоларинголог. Ҳов анави эшикка кирасиз.

Бироздан сўнг кампир яна унинг олдига қайтиб келди.

— Ўғлим, кўз қаерда?

— Кўз эмас, окулист. Ҳов ана, кўк эшик.

Орадан ярим соатлар ўтиб кампир тағин ўша йигитга рўпара келди.

— Болам, сен ўзи ким бўлиб ишлайсан?

— Онажон, сизнинг тилингизда нима дейилади, билмадим-у, мен гинекологман.

 

* * *

 

Талаба дўстининг устидан бир кулмоқчи бўлиб у келиб ўтирадиган курсига бўёқ суриб қўйди. Дўсти кириб келиб сўз қотди:

— Оғайни, мен…

— Аввал ўтир.

— Тўғриси, мен сенга…

— Ўтирсанг-чи!

Иккинчи талаба жойига ўтиргач, сўради:

— Хўш, нима демоқчи эдинг?

— Бугун дарсга сенинг шимингни кийиб келгандим.

 

* * *

 

Старшина оддий аскардан сўради:

— Сени уч марта чақиртирдим. Нега келмадинг?

— Мен қўнғироқни эшитмай қолибман.

— Нимага тез келиб қўнғироқни эшитмай қолганинг ҳақида ҳисоб бермадинг?

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади