Моуриньонинг иши судгача бормайди

0

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо Испания солиқ хизмати билан келишувга эришди.

Португалиялик мутахассис 2011-2012 йилларда «Реал» клубида ишлаган даврида, молиявий қаллобликни амалга оширганликда айбланаётган эди.

El Mundo Deportivo хабарига кўра, Моуриньо ўз айбини тўлиқ тан олган ва 670 минг евро жарима тўлашга рози бўлган. Энди унинг жиноий иши судгача бормайди ва ёпилади.

tribuna.uz