Сизда андроидми? Унда телефонингиз хавф остида!

0

«Nightwatch Cybersecurity»нинг сўнгги ҳисоботига кўра, «Android 9.0 Pie»дан ташқари барча андроидларда бир нуқсон бор, бу ҳар хил иловаларга ахборотдан фойдаланиш, тизим уланишлари бўйича чекловларни инкор этиш имконини бермоқда, деб ёзади Xabar.uz нашри. «Hi-tech.mail.ru» ёзишича, бу, масалан, исталган пайтда Wi-Fi тармоғи, BSSID, қурилманинг MAC-адреси, DNS-серверлар ҳақидаги ахборотлар, локал IP-адреслар хакерлар назоратига ўтиб кетади дегани.

Оқибатда зарарли иловалар андроид-қурилмани кузатиши, ҳатто фойдаланувчи айни пайтда қаердалигигача билиб олиши мумкин. Wi-Fi маълумотларини қўлга киритган хакер тармоққа ҳужум қила олади. Ягона чора — смартфонни «Android 9.0 Pie»га янгилаш.

Ҳозирча андроиддан фойдаланувчиларнинг 1,1 фоизи бу ишни бажаришди. Қолган 99 фоиз фойдаланувчи хакерлар ҳужуми хавфи остида қолмоқда.

Хабар қилинишича, «Google» эски андроидлардаги бу нуқсонни бартараф этмоқчи эмас.

Шундай экан, кўчириб олинувчи исталган норасмий илова смартфонингиз учун жиддий хавф туғдираверади.