Англиялик аёл эрига ҳазиллашиб, лотерея ўйинида 250 минг фунт стерлинг ютиб олганини айтганди. Ҳазил ҳақиқатга айланди…

0

 

Ростдан ҳам Англиянинг Кембрижшир графлигига қарашли Уиттлси шаҳрида яшовчи 28 ёшли Шарлотт Перт эрига лотерея ўйнаб катта пул ютиб олганини шунчаки ҳазил сифатида айтганди. Умуман, улар тез-тез бирларини алдаб ҳазил-мутойиба қилиб туришарди. Аммо ҳазил ҳақиқатга айланиши аёлнинг етти ухлаб тушига кирмаганди. Орадан уч ҳафта ўтгач, Шарлотт хоним атиги бир ярим фунт эвазига сотиб олган лотерея унга бир миллион фунт-стерлинг ютуқ ҳадя этди. Аёл бу гал росмана хурсанд бўлиб эрига қўнғироқ қилди ва катта ютуқ эгасига айланганини айтди. Эр ишонмади. Жаҳли чиқиб гўшакни жойига қўйди. Лекин ютуқ чиққан лотереянинг скриншоти телефонига келиб тушгандан сўнг хурсандлигидан ёрилиб кетаёзди.

Улар бу пулларга алоҳида кўп хонали уй сотиб олишни мўлжаллашган.

Американинг Нью-Йорк штатида яшовчи аёл Мэри Уильсон кўп йиллардан бери лотерея сотиб олишни канда қилмас, ҳар гал ўзи ёқтирган рақамларнигина белгиларди. Август ойида омади келди. Ўша рақамлар тўғри келиб аёл 1 миллион доллар миқдоридаги ютуқ эгасига айланди.

The Guardian