Доимий уйқу келиши нимадан дарак?

0

Инсон организми кундузи тетик бўлиши ва кечаси ухлаши керак. Соғлом кечки уйқу куч тўплаш учун муҳим. Айрим пайтларда инсон организмининг бутун кун давомида уйқучанлик ҳолати кузатилади ва бу ҳолат меъёр хисобланади.
Уйқучанлик ҳолатининг тез-тез такрорланиши ва доимий тусга ўтиши инсон организми ишидаги муаммоларнинг белгиси бўлиши ва жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Доимий уйқучанлик иккита ёқимсиз ва хавфли характеристикага эга:
Ҳаёт сифатини хавфли даражада пасайишига олиб келади: уйқучанлик ҳолатидаги эътиборсизлик авария ва шикастланишларга сабаб бўлади, иш унумдорлиги пасаяди, кайфият бузилади, энергетик позитив тонус камаяди.
Ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятини бузилганини билдиради: уйқусизлик ва уйқу бузилишини бошқа турлари қаторида физиологик касалликлар ва нерв тизими патологиясидан дарак беради, депрессияни англатади.

Тетик кайфият ва фаол ҳолатни қайтариш учун нима сабабдан уйқучанлик ривожланганини аниқлаш ва уни йўқотишни талаб этилади.

Доимий уйқучанлик меъёрий ҳолатми?
Қуйидаги ҳолатларда доимий уйқучанлик соғлом организмларда ҳам кузатилади:
Ўта иссиқ, булутли ёки ёмғирлик кунларда;
Ҳавоси дам ва кам ёритиладиган хоналарда;
Аёлларда ҳайз циклини айрим кунларида ва ҳомиладорликда.

Қолган вазиятларда тинмай кундузи уйқу келиши сабабини маълум бир махсус диагностик усуллар ёрдамида аниқлаш керак бўлади.

Нима сабабдан доимо уйқу келаверади?
Бу саволга жавобни умумлаштирилган ҳолда қуйидаги гуруҳларга бўлган тартибда сабабини келтириш мумкин:
Уйқуни бузилиши (кечаси ухламаслик, кечки апное-нафасни тўхтаб қолиши);
Нарколепсия (Желино касаллиги) – кам учрайдиган касаллик бўлиб, бирданига кузатиладиган уйқу хуружлари билан характерланади;
Мавсумий аффектив бузилишлар – (куз-қиш мавсумида куннинг ёруғ даври қисқариши ҳисобига яхши кайфият гормони  —серотонинни камайиши ва уйқу гормони — мелотонинни ортиши билан тушунтирилади;
Соматик касалликлар — қадимгилар айтганидек «касаллик уйқу ёрдамида тузалади» ибораси каби, организм мажбурий уйқу талаб қилади.