Ўзбекистонда Фейcбук узилишлар билан ишламоқда

0

Ўзбекистонда Facebook ижтимоий тармоғи фаолиятида 4-сентабрь кечки пайтдан бошлаб узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда. 

Downdetector сервисига кўра, фойдаланувчилар асосан сервер билан боғланишдаги муаммолар ҳақида маълум қилган.

Узилишлардан бирининг эпимаркази Ўзбекистонга тўғри келди. Бошқалари Япония ва Австралияда қайд этилган.