Хитойлик 60 ёшли эркакнинг қулоғида ўргимчак ин қурган экан…

0

 

Хитойнинг Ляонин вилоятига қарашли Далянь шаҳрида яшовчи 60 ёшли эркак анчадан бери қулоғида асабни қўзғовчи товушлардан азобланаркан. Ҳатто, бу товушлар, нималарнингдир қимирлаши уни тунги уйқудан ҳам маҳрум этибди. Аҳволи жуда оғирлашгач, врач қабулига келди. Мутахассислар дарҳол эркакнинг қулоғини текширувдан ўтказишди ва не кўз билан кўришсинки, қулоқ ичкарисида ўргимчак ўтирар, айлантириб ин ҳам қуриб олибди. Ўргимчак ини билан бирга дарҳол эркакнинг қулоғидан олиб ташланди. Унга қулоқ ичкарисида номаълум товуш эшитилди дегунча дарҳол врачга учрашни тайинлашди. Яна шуни айтишдики, одам қулоғи баъзи қумурсқалар учун жуда қулай макон экан. Шунинг учун ҳам улар одам қулоғида яшашни маъқул кўришаркан.

Dalian Evening News