Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Эктор Купер бошчилигида илк ўйинини ўтказади

0

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси аргентиналик мутахассис Эктор Купер қўли остида дастлабки ўйинда майдонга тушади.

Футболчилар Тошкентда Сурия миллий терма жамоаси билан беллашади. Ўйин «Миллий» стадионида соат 20:00да бошланади.

Ўйин «Спорт ТВ» телеканали орқали жонли эфирда намойиш қилинади.

Бу баҳсни туркманистонлик ҳакамлар бригадаси бошқаради.

Ўртоқлик ўйини
6 сентябрь, Тошкент, «Миллий» стадиони, 20:00
Ўзбекистон – Сурия
Ҳакамлар: Чоримурод Қурбонов, Полвон Полвонов, Ахмат Бекназаров (барчаси Туркманистон).

 

kun.uz