Келинг, бир кулишамиз

0

***

Ҳарбий хизматдаги аскарга севган қизидан хат келибди.
Дўстлари билан очиб қарашса, оппоқ қоғоз. Ҳеч нарса ёзилмаган.
— Нега бундай? – дейишса,
Аскар:
— Аразлашиб қолгандик, – дермиш.

***

— Ойи дадамнинг расмлари борми? – деб сўрабди 1-синфда ўқийдиган ўғли.
— Ҳа, бор. Нима қиласан?
— Мактабга обораман, устозимиз уй вазифасини тайёрлаб берган аҳмоқни бир кўрмоқчиман дедилар.

***

Айтинг-чи, меҳмонхонангизнинг хонаси қанча туради?
— 1-қаватдагилари – 70 евро, иккинчи қаватда – 60, учинчи қаватда – 50, тўртинчи қаватда – 40, бешинчи қаватда – 30.
— Йўқ, раҳмат. Меҳмонхонангиз кам қаватли экан.