Тайёр туринг! 11 октябрдан сўнг бутун дунёда Интернет билан боғлиқ носозликлар кузатилади

0

Август ойи охирида Домен номлари ва IP-манзилларни бошқариш бўйича корпорация (ICANN) «интернет домен номлари тизими учун ҳимоя бўлган криптографик калитларни тарихда биринчи марта алмаштиришга тайёргарлик кўрилаётгани» (DNS) ҳақида эслатди. Янги калитларга ўтиш (Key Signing Key, KSK) 11 октябрдан бошланади, деб ёзмоқда РБКга асосланиб kun.uz.

Шу билан бирга, ташкилотдан огоҳлантиришларича, «интернет-фойдаланувчиларнинг кичик фоизи домен номларига рухсат беришда қийинчиликларга дуч келади» (яъни ресурс номини рақамли IP-манзилга ўтказишда, масалан, rbc.ru — 80.68.253.13’га. Уларни компьютерлар бир бири билан боғланиш учун ишлатади). Бундай қийинчиликлар сабаб фойдаланувчиларнинг бир қисми, масалан, браузер манзили бандида кўрсатилган сайтни оча олмайди.

ICANN томонидан эълон қилинган хабарга қарамай, 11 октябрь – бу янги калитларга ўтишнинг дастлабки санаси ҳисобланади. Ўтишнинг аниқ санаси кейинги ҳафта бўлиб ўтадиган корпорация бошқаруви мажлисида тасдиқланади, у 12 сентябрга белгиланган.

Криптографик калитлар ICANN ташаббуси билан 2010 йилда пайдо бўлган. Улар DNS Security (DNSSEC) кенгайтмасида ишлатилган.