Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида 1 кг. мол гўшти 40000 сўмдан 43000 сўмгача сотилаётган бўлса, Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ» деҳқон бозоридан ушбу маҳсулотни 28000 сўмдан 38000 сўмгача харид қилиш мумкин.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри марказий бозорларида сотилаётган (озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалик) маҳсулотлар нархларини ўрганишни давом этади.
Мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2018 йил 2 сентябрь ҳолатидаги нархлари.
Мол гўшти
26 000 сўмдан 43 000 сўмгача
Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. мол гўшти 26 минг сўмдан 43 минг сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда. Энг арзон нархларни 2-3 ҳафтадан буён кузатилаётган Қорақалпоғистон Республикаси бозорларида учратиш мумкин – 26000 сўм.
Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида 1 кг. мол гўшти 26-40 минг сўм. Ўтган ҳафтада ушбу бозорда 1 кг. мол гўштини шу нархларда харид қилиш мумкин эди.
Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ» деҳқон бозорида ушбу маҳсулот пойтахт бозорларида энг арзон нархларда – 28000 сўмдан 38000 сўмгача сотилмоқда.
Қўй гўшти
28 000 сўмдан 43 000 сўмгача
Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида бу ҳафта қўй гўшти ҳам республиканинг бошқ ҳудудидан кўра қимматроқ – 40000 сўмдан 43000 сўмгача. Энг арзон нархларни пойтахтнинг “Қўйлиқ”, «Миробод», «Чорсу», “Фарҳод” бозорларида учратиш мумкин – 1 кг. қўй гўшти нархи 28000 минг сўмдан бошланади.
Товуқ гўшти
11 000 сўмдан 19 000 сўмгача
Энг арзон товуқ гўшти Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 11000-13000 сўм. Энг қиммат нархда ушбу маҳсулот Самарқанд шаҳри «Сиёб» бозорида сотилмоқда – 18000-19000 минг сўм. Умуман олганда, мамлакат бозорида 1 кг. товуқ гўшти ўртача 12-16 минг сўмдан истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.
Гуруч
3 500 сўмдан 12 500 сўмгача
Республика бозорларида гуручни 4000-10000 сўмгача учратиш мумкин. Фарғона марказий деҳқон бозорида энг қиммат нархдаги гуручни учратиш мумкин – 5500-12500 сўм. Ўтган ҳафтада кузатилганидек, энг арзон гуруч Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 3500 сўм.
Ўсимлик ёғи
8000 сўмдан 12 000 сўмгача
Bömagan gap. Xich qatta 2000 3000 dan sotilmayapti. Eng arzoni 4500 dan. Uyam bösavezilgani qorayganlari. Yaxwilari 6500-7500 dan böpketgan. Odamla ikra va bowqa narsala yopiwomayapti
тўғри 2000 сўмга памидор йўқ қаттан олишган бу нархларни
Comments are closed.