Ҳуснбузарлар юзингизнинг қаерида жойлашганига қараб, организмингиз ҳолатини билиб олинг

0

Ҳуснбузар юзингизнинг қайси соҳасида пайдо бўлганига кўра, организмингиз учун қандай муолажа кераклигини билишингиз мумкин. Демак, кўзгу қаршисига туринг-да, суратда кўрсатилганидек, юз соҳаларига диққат қилинг. Агар:

* ҳуснбузар пешона марказида бўлса, ингичка ичак билан боғлиқ муаммолар борлигидан дарак;

* пешона чаккасидагиси сийдик қопи муаммоларини акс эттиради;

* қошларнинг юқорисида пайдо бўлгани юрак-қон томир фаолиятида безовталик борлиги нишонаси;

* қошлар ўртасидан чиққани жигарингиздаги ўзгаришлардан хабарчи;

* кўз ости қопчаларида бўлса,буйракдаги муаммолардан огоҳлантиради;

* бурун устидагиси ошқозоности бези фаолиятида ўзгаришлар кузатилаётганидан дарак беради;

* юзнинг ўрта қисмига тошгани қорин ва ичаклар фаолияти таъсирида юз беради;

* лаб усти бўлса, юрак билан боғлиқ муаммоларни англатади;

* лабларнинг икки ён тарафидан пайдо бўлгани йўғон ичакдаги муаммоларни бартараф этишга чорлайди;

* жағ устидан чиққани ўпкадаги шамоллаш ёки бирор касаллик аломати бўлиши мумкин;

* даҳан соҳасидаги ҳуснбузарни кичик тос суяги билан боғлиқ дея баҳолашади.