Келинг, бир кулишамиз…

0

***

Бир қари кампир шифокор ҳузурига бориб:
— Болам, юрагим оғрияпти, – дебди. Шунда доктор:
— Кўп қаватли уйда турасизми, бувижон? – деса, кампир:
— Ҳа, 3 қаватда тураман, – деб жавоб берибди.
Доктор:
— Сизга умуман зинадан фойдаланиш мумкин эмас. Манави дорини 2 ой ичасиз. Дори тугагач келинг, текширамиз, – дебди.
Онахон 2 ойдан сўнг келиб, юрагини текширтирибди.
Доктор хайрон қолиб:
—Онажон, сизнинг юрагингиз 18 ёшли қизларнинг юрагидек уряпти. Сиз бутунлай соғсиз! – дебди.
Кампир хурсанд бўлиб:
— Энди уйимга зинадан чиқсам бўладими? – деса, доктор:
— Шу пайтгача нимада чиқаётгандингиз? –дебди.
Онахон:
— Икки ойдан бери ойна, тарновларга илашиб чиқаётгандим, – дермиш.

***

– Хотинжон, мени кечир. Сенга кўп азоб бердим. Мендан рози бўл.
Хотин:
— Розиман, дадаси, розиман!
Эр:
— Айниқса, бир воқеани сенга айтмасам бўлмайди. Қўшнимиз Ойсанам бор-ку? Ўша билан юрардим, — деса, хотини:
— Биламан, дадаси, биламан! Шунинг учунам сизга заҳар бердим-да, — дермиш.

***

Бир ҳайвонлар мамлакатида қайси ҳайвон гуноҳ иш қилиб қўйса сочи олиб ташланар экан. Бир куни шер гуноҳ иш қилиб, сочи олинганда ҳамма устидан кулибди. Шу пайт у ўрмонда айланиб юрса, йўлидан сичқон чиқиб қолибди. Шер унга:
— Эй сичқон, мен мушукка ўхшайманми? – дебди. Сичқон бўлса:
— Ҳаддингдан ошма! Мен типратиканман, — деб бақириб берибди.