Шерали Жўраев президент соврини учун ўтказилган I халқаро турнир ғолиби

0

Пойтахтда кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси президенти соврини учун халқаро мусобақа ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, баҳслар мутлақ вазн тоифасида ташкил қилинди. Жаҳоннинг 40га яқин мамлакатидан полвонлар иштирок этган мусобақа финалига икки нафар ўзбекистонлик курашчи етиб борди. Бекмурод Олтибоев ва Шерали Жўраев ўртасидаги финал беллашувида эса Шералининг қўли баланд келди ва якунда у мусобақа ғолибига айланди.

Шерали олтин медаль билан бирга мусобақа ғолиби учун аталган 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига ҳам эга чиқди. Иккинчи ўрин соҳиби Бекмурод Олтибоевга 25 000 АҚШ доллари насиб қилди. Бронза медалини қўлга киритган спортчилар Аслан Камбиев (Россия) ва Темур Раҳимов (Тожикистон) эса 10 000 АҚШ доллари билан кетадиган бўлишди. Шунингдек, 5-8 ўринни қўлга киритган спортчиларга 1250 АҚШ доллари миқдорида мукофот топширилди.

 

kun.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: