Тошкентдаги қорақоғоз ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди

0

Тошкент шаҳар Учтепа туманида Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида жойлашган «Махсустранс» ҳудудидаги томга ёпиладиган рулонли материал — қорақоғоз ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Куч ва воситаларни бошқариш марказига ёнғин ҳақида 6 сентябрь куни 16:14 да хабар келиб тушган. 16:18 да воқеа жойига ИИББ ЁХБнинг 4 та жанговар отряди етиб келган. Ёнғин 16:36 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида «Газель» русумидаги автомашина, маҳсулотларнинг ва цех биносининг бир қисми ёниб кетган. Бир киши кичик куйиш жароҳатларини олган. Қурбонлар йўқ. Ёнғин сабаби аниқлаштирилмоқда.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: