Япония компанияси коинотга чиқадиган лифт қуради (видео)  

0

Япония компанияси коинотга чиқадиган лифт қуради (видео)

Япониянинг Obayashi Corporation компанияси 11-сентабрь куни космик лифтнинг илк синов моделини орбитага учиради, деб ёзади Daryo.uz нашри.

Модел ёнлари 10 сантиметрлик куб шаклидаги иккита сунъий йўлдош ҳамда лифт кабинасининг мини-прототипи ва пўлат арқондан иборат бўлади.

Лифтнинг ўзини компания 2050-йилгача қуришни режалаштирмоқда, у 36 минг км баландликка 100 тоннагача юкни олиб чиқа олади.