Боласини тиззасига ўтқазиб машина бошқарган аёл бу ҳолатни қандай изоҳлайди?

2

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ИИББ ёш болани олдига ўтқазиб, «Spark» машинасини ҳайдаб кетаётган аёлга нисбатан чоралар кўрилиши ҳақида хабар берилган эди.

«Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастури ижодкорлари ушбу аёл билан боғланиб, ушбу ҳолатга ойдинлик киритди. Бу ҳақда Uz24 маълум қилди.

— Шахсий автомобилимда 8 йилдан буён ҳаракатланаман. Шу пайтгача йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган эдим. Шундай вазият бўлдики, 2 ёш-у 3 ойлик фарзандим йиғлаб қолди. Қўйлиқдан Ибн Синогача масофа узоқ бўлгани сабаб она сифатида тиззамга ўтқазиб машина бошқаришга мажбур бўлдим. Бундай қоидабузарликка йўл қўйганимдан пушаймонман, бошқа сафар бундай йўл тутмайман.

Муножот Садриддинова, ҳайдовчи

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

2 ФИКРЛАР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here