Бухорода фуқаро ИИБ махсус машинасида тўсатдан вафот этди. Ким айбдор?

0

Бухоро вилоят прокуратураси томонидан фуқаро Ш.Сирожев Вобкент туман ИИБ навбатчилик қисми махсус автомашинасида тўсатдан вафот этганлиги ҳолати юзасидан 17.08.2018 йилда вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари томонидан ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълумотига асосланиб, sof.uz хабар берди.

Ш.Сирожевнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, суд тиббий экспертининг бирламчи маълумотига кўра, Ш.Сирожевнинг ўлими тилнинг орқага кетиши оқибатида юқори нафас йўлларининг беркилишидан келиб чиққан механик асфиксия натижасида юзага келганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, иш юзасидан суд тиббий, биология, криминалистика, трасология ва бошқа қатор судга оид экспертизалари тайинланган.

Вобкент туман ИИБ ходимларининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Хозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: