Энди SMSни компьютер орқали ҳам йўллаш мумкин

0

«Microsoft» мутахассислари «Your Phone» иловасига SMS-хабарлар билан синхронлашув имкониятини қўшишди. Энди «Windows 10»дан фойдаланувчилар SMSларни ўқиш ва жўнатиш имкониятига эга бўлишди, деб ёзади Xabar.uz нашри.

Тўлов худди телефонда SMSдан фойдалангандаги каби олинади. SMS-хабарларни ўқиш ва жўнатиш учун телефонни очиш шарт эмас — мобил қурилма бир марта десктоп илова билан синхронлашса бўлди.

«Your Phone» — «Windows»да ишловчи компьютерлар орқали смартфондаги файллардан фойдаланиш имконини берувчи илова. Илгари унинг ёрдамида телефондаги фото ва видеоларни кўриш ва компьютерга кўчириш мумкин эди.