«Güneşim benim» сериали учун етарли маблағ топа олмаган ўзбек киноижодкорлари «Юраклар жанги» сериалини суратга ола бошлади

0

Продюсер Руслан Мирзаев жамоаси турк киноижодкорлари билан ҳамкорликда «Юраклар жанги» номли драматик сериални суратга олиш ишларига тайёргарлик жараёнларини бошлади. Бу ҳақда продюсер Руслан Мирзаев журналист Феруз Муҳаммадга daryo.uz учун берган қисқа интервьюсида маълум қилди.

— «Юраклар жанги» сериалини суратга олиш ғояси «Güneşim benim» Ўзбекистон ва Туркия киноижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинадиган биринчи катта бюджетли ва кенг қамровли сериалга тайёргарлик жараёнларида туғилган эди.

Ҳозирча «Güneşim benim» сериали учун етарли маблағ топа олмадик. Телеканалларимиз катта маблағ бериб, ўзларининг муаллифлигида сериаллар суратга олишдан кўра, чет эл ижодкорлари томонидан суратга олинган сериалларни арзонроққа сотиб олишни маъқул кўришмоқда.

Катта маблағ сарфланадиган «Güneşim benim» сериалининг суратга олиш ишларини бошлашдан аввал, вақт ва маблағ нисбатан камроқ сарфланадиган «Юраклар жанги» сериалини бошлашга қарор қилдик.

Сериал воқеалари Туркия ва Ўзбекистоннинг бир неча тарихий шаҳарларида бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлиб, айни вақтда фильм учун махсус объектлар ҳозирлаш ишлари бошланди. Сериалда бош ролларни турк ва ўзбек актёр ва актрисалари ижро этади. Актёрлар танлови фото ҳамда видеосинов натижасида амалга оширилади.

Руслан Мирзаев,

«Юраклар жанги» сериали продюсери

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: