Ироқдаги намойишлар авж олмоқда. Эрон консуллиги ёқиб юборилди.

0

Ироқнинг Басра шаҳрида 3 сентабрьдан буён оммавий тартибсизликлар жиддий тус олмоқда. 6 сентабьрь куни намойишчилар Эрон тарафдори бўлган сиёсий партия офисларига ўт қўйишган эди. 7 сентабрь куни эса Эрон консуллиги ёқиб юборилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда. Намойишчилар ҳукуматдан тоза ичимлик суви ва электр таъминоти билан таъминлашни талаб этаёигани айтилмоқда.

Тартибсизликлар оқибатида Басра яқинидаги Умм-Қаср портининг фаолияти ҳам тўхтатиб қўйилган. Баъзан эса намойишлар ҳукумат қўшинлари билан тўқнашмоқда. Шунингдек хабарда намойишни тўхтатиш мақсадида кўздан ёш оққизувчи газдан фойдаланилаётганлиги айтилган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: