Кинода севишиб, ҳаётда оила қурган турк юлдузлари (видео)

0

Машҳур турк тарихий сериали «Муҳташам юз йил»даги Султон Сулаймон, «Севги изтироби» сериалидаги Нихон ҳамда Камол, «Жасур ва Гўзал» сериалидаги Суҳан. Бу қаҳрамонларнинг барчаси айнан сериални суратга олиш жараёнида ўз партнёрларига кўнгил беришган. Баъзан инсон ўзининг бахти қаерда кутаётганини билмайди. Айниқса, санъатда ва ижодда бўлган актёр ва актрисаларнинг ўз жуфтини топиши бироз қийин кечади. Негаки, ижод, суратга олиш жараёнида содир бўладиган турли ҳолатларни актёр ва актрисаларнинг турмуш ўртоқлари қабул қила олмасликлари мумкин. Аммо жуфтликнинг икки вакили ҳам ижод аҳлидан бўлиши, бахт қулфининг очилиши учун калит бўлиши ҳам мумкин.