Наҳотки?! Бекорчилик бандликка қараганда фойдалироқ…

0

Ўзингизга ҳеч нима билан шуғулланмаслик имконини беринг ва бунинг учун виждонингиз қийналмасин. Натижасига ўзингиз гувоҳ бўласиз.

Муваффақиятга эришиш учун доимий равишда ишлаш, барпо этиш ва янги нарсаларни ўйлаб топишимиз керакдек туюлади. Бироқ бандлик ва муваффақият бир нарса эмас.

Тадбиркор ва блогер Эйтекин Тэнк нима учун баъзида бекорчи бўлиш ва буни одатга айлантириш ҳақида сўзлади.

Ҳозирда бекорчилик тўғрисидаги фикрнинг ўзи «ёввойи» бўлиб кўринади. Одамларни неча соат ишлаши ва қай даражада бандлиги билан баҳолаймиз. Бандлик мавқе ва муваффақият рамзига айланди. Бироқ эртами-кечми мақсадимиз  нима эканини ўйлаймиз: кўпроқ банд бўлишми ёки ўз ишимизга кўпроқ ҳисса қўшишми? Шунинг учун кўпчилик тадбиркорлар ҳеч нима билан шуғулланмасликка доимий равишда вақт ажратади.

Билл Гейтс «Microsoft» компаниясини бошқарганда йилига икки марта фикрлаш учун бир ҳафтадан вақт оларди. Бу таътил эмасди, ўйлаш, ўқиш ва бизнесни юритишдан чалғиш учун вақт. Гейтс фикрлаш ҳафтасига шу қадар жиддий ёндашардики, бу вақт давомида на оиласи, на дўстлари ва на ходимлар билан кўришарди.

Гейтснинг сўзларига кўра, «Microsoft» муваффақиятининг катта қисми у бўш бўлганида миясига келган ғояларга асосланган.

Сизга бир ҳафта давомида оила ва дўстларингиздан узоқда бўлиш шарт эмас. Кўпчиликда бир ҳафта давомида ҳеч нарса билан банд бўлмаслик имконияти ҳам мавжуд эмас. Осонроқ ёндашувни синаб кўринг: дам олиш кунлари барча электрон қурилма ва технологиялардан воз кечинг. Телефон ва ноутбукни ўчириб, жавонга яширинг. Бор кучингиз билан телевизор кўрмасликка ҳаракат қилинг. Ўзингизга кундалик ишларни унутиш, янги ғояларни ўйлаб топиш ва эскиларини ёдга олиш имкониятини беринг.

Манба: kun.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: