Қозоғистоннинг Оқмолин вилоятида яшовчи эркак фарзандини шахсий машинасида уриб юборди…

0

 

Болакай энди 3 ёшни қаршилаганди. 6 сентябр куни 33 ёшли эркак ўзига тегишли «Volkswagen» автомобилида ҳовлидан чиқиб кетаётиб, тасодифан уч яшар ўғилчасини уриб юборди. Афсуски, болакай ҳалокат туфайли кўкрак қафасидан жиддий жароҳат олган, бош чаноқ синиши ва мия чайқалиши кабиларни бошдан кечирган. Врачлар қанча ҳаракат қилишмасин, гўдакнинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. У комада эди. Касалхона жонлантириш бўлимида оламдан ўтди.

Ушбу фалокат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Суд тиббий экспертизаси ўтказиш белгиланган.

nur. kz