Қўчқор ака ва Мурод Ражабов. Сиз бу актёр ҳақида нималарни биласиз? (видео)

0

Барчамизга кино ва театрлардаги комик роллари билан яхши таниш бўлган Мурод Ражабов 1949 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1971 йил Тошкент Бадиий Театр институтининг актёрлик факультетини тамомлаган. 1968 йилдан «Ёш гвардия» номидаги Ўзбекистон драма театри актёри бўлиб иш бошлаган. 1975 йилдан шу кунга қадар киноактёр бўлиб фаолият олиб бормоқда. Муқимий номидаги  мусиқали драма театри директори бўлиб ишлаган. Мурод Ражабовнинг ижодида «Темир хотин» фильмидаги Қўчқор ака ҳамда режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг «Кичкина табиб» фильмидаги роли катта шуҳрат олиб келган дейиш мумкин.