Қўшнимизнинг уйи эгасиз қолди. Энди бу мулк кимга ўтиши керак?

0

Савол:

Қўшнимизнинг ҳеч кими йўқ эди, у вафот этганидан кейин унинг уйи эгасиз қолди. Бу ҳолатда уй-жойлар кимга ўтиши керак?

Н.А

Тошкент шаҳри

Жавоб:

Агар ҳеч қандай меросхўрлар бўлмаса ёхуд меросхўрлардан ҳеч қайсиси ворислик ҳуқуқига эга бўлмаса ёхуд уларнинг ҳаммаси меросдан воз кечган бўлса, мерос мол-мулк эгасиз деб ҳисобланади.

Мерос мол-мулк мерос очилган жойдаги ҳокимлик ёки маҳалла йиғинининг аризаси бўйича мерос очилган кундан эътиборан уч йил ўтганидан кейин суднинг қарори асосида эгасиз деб топилади.

Эгасиз мол-мулк у турган жойдаги маҳалла йиғинининг мулкига ўтади, бу орган мол-мулкдан воз кечган тақдирда, давлат мулкига ўтади.

Адлия вазирлигининг

ҳуқуқий ахборот канали

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here