Бир кун ухламасангиз, нима бўлишини биласизми?

0

Япониянинг Тохо университети мутахассислари бир кун ухламаслик диабет хасталиги келиб чиқишининг бош сабабчиси эканлигини аниқладилар. Улар бу хулосага ҳайвонлар билан ўтказилган тажриба асосида келдилар, дея хабар берди “zelv.ru”.

Япон тадқиқотчилари тажрибани кемирувчилар устида олиб боришди. Кемирувчилар икки гуруҳга бўлинди, ҳар бир гуруҳга ёғли маҳсулотлар ҳамда сув берилди. Тадқиқот давомида гуруҳлардан бири олти соат давомида уйқусиз қолдирилди, иккинчи гуруҳ одатдагидек тартибда дам олди. Натижа шуни кўрсатдики, уйқусизлик жигарни глюкоза ишлаб чиқариш қобилиятига, шунингдек, инсулинни синдиришга таъсир қилган. Бу асосда 2-тоифа диабет ривожланиши ва жигар касаллиги (стеатоз) ривожланишининг хавфи ошган.

Нодира Қурбонбоева тайёрлади.

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here