Россиялик машҳур боксчининг ўғли профессионал рингда ўзининг 11- ғалабасини қўлга киритди…

0

 

Бокс бўйича  собиқ жаҳон чемпиони, россиялик Костя Цзюнинг ўғли Тим Цзю 69, 9 килограмм вазн тоифасида аргентинаик рақиби Хесус Корнехо устидан ғалаба қозонди. Жанг Австралиянинг Бендиго шаҳридаги спорт аренасида бўлиб ўтди. Жангнинг биринчи раундидаёқ Тим Цзю рақибини техник нокаут ҳолатига тушира олди.

Тим бунга қадар фаолияти давомида ўнта жанг ўтказиб, шуларнинг тўрттасини нокаут билан якунлаган. Буниси ўн биринчи ғалабаси ҳисобланади, нокаутлар сони эса бештага етди.

Тим Цзю ҳам ота изидан бориб, сира хато қилмади. Ҳозирги кунда Австралияда яшаб, ўша ерда машғулотлар олиб боради.

lenta. ru