Шу пайтгача 18 та маъшуқасидан воз кечган Леонардо Ди Каприо ниҳоят уйланишга қарор қилди!

0

Голливудднинг энг ёқимтой актёри Леонардо Ди Каприо 21 ёшли севгилисига уйланишни режалаштирмоқда. Жуфтлик атрофидаги яқинларнинг таъкидлашича, Лео ва унинг гўзал маҳбубаси Камила ўртасидаги муносабат жуда жиддий.

Бу ҳақда “popcornnews.ru” нашри хабар берди.

Леонардо Ди Каприо Камила билан бир йилдан буён учрашиб юради.

Аммо шуни ҳам эътиборга олиш керакки, Лео охирги дақиқаларда ҳам муносабатларни осонликча узиши мумкин. Буни унинг карьераси давомида бошидан ўтказган ишқий муносабатлари ҳам кўрсатиб турибди. Далилларга қараганда, бўйдоқлик билан хайрлашмоқчи бўлаётган Ди Каприо шу кунгача шоу-бизнесда ўз ўрнига эга бўлган 18 та актриса ва моделлар билан учрашиб юрган.

Кўрамиз, актёрнинг бу сафарги танлови охиргиси бўлармикин…

Нодира Қурбонбоева тайёрлади.