Хоразмлик дуохон мулла «табиб»ни ранжитган милиционерлар жазоланибди…

0

 

Сўнгги маълумотларда таъкидланишича, Хоразм вилоят ички ишлар бошқармаси дуохон мулла «табиб» Абдуҳамид Отажоновдан милиция ходимлари йўл қўйган хато учун расман узр сўради. Эслатиб ўтамиз, яқинда мулла иштирокидаги интим характерга эга видео интернет ижтимоий сайтлари орқали намойиш этилган. Мулла бу ишни милиция ходимлари амалга оширганини айтиб, шикоят қилганди.

Ушбу видеоёзувда мулла алоҳида хонада ёнида бегона аёл билан яланғоч ҳолда ўтиргани тасвирланган. Кейин эса хонага милиция ходимлари бостириб кириб, муллани сўроққа тута кетишган. Бу орада аёл кийимларини кийишга улгурган. Мулла эса милиционерларни босқинчиликда, шахсий ҳаётига ноқонуний тарзда аралашганликда айблай бошлаган.

Абдуҳамид Отажоновнинг гапига кўра, бу видеолавҳа олти йил олдин милиция ходимлари тарафидан тайёрланган.

— Менинг хотиним йўқ, — деди мулла. — Ёлғизман. Мен ўз уйимда ўзим хоҳлаган аёл билан бирга эдим. Қонунбузарликка йўл қўймадим, жиноят содир этмадим. Нима, менга ўз уйимда бегона аёл билан учрашиш мумкин эмасми? Қолаверса, у аёлнинг ўзи уйимга кириб келди. Мен уни мажбуран судраб келмаганман. Кириб келгач, «Муллака, хотинингиз йўғакан. Истасангиз, уқалаш муолажаларини амалга ошираман. Кийимларингизни ювиб бераман», деб қолди. Мен рози бўлдим. Кейин орамизда яқинлик пайдо бўлди. Аммо кутилмаганда хонага милиция ходимлари кириб келишди-да, видеога ола бошлашди. Кейин эса бу видеоёзувни интернетда тарқатишибди…

Яна бир нарса. Яқинда Ургенчда яшовчи баъзи аёллар мулла Абдуҳамид Отажоновнинг устидан шикоят қилишган. Айтишганки, ундан кўмак сўраб боришганда, у яқин муносабатга киришлари учун уларни мажбурлаган. Бироқ мулланинг ўзи бу айбловларни қатъиян рад этди.

ca-news. org