Бир кеча ухламаслик ҳам хавфли хасталикдан даракдир…

0

Япониядаги Тохо университети олимлари ўтказган навбатдаги тадқиқот уйқусизликка бағишланди. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, бир кеча ухламасдан тонг оттириш ҳам қандли диабет каби хавфли касалликларни келтириб чиқариши мумкин экан.

— Уйқусизликка кўникканларнинг организмида, — дейилади шу масалада чоп этилган мақолада. — Қанд миқдори орта боради. Жигарга эса ёғ йиғилиш палласига киради. Мия фаолияти кескин бузилади. Хотира ва тафаккур учун хизмат қилувчи тўқималар заифлаша бошлайди. Шу сабабли тиббиётда жами етти кун ухламаслик ўлим билан тугаши муқаррарлиги алоҳида таъкидланади. Қолаверса, қачонлардир Гиннес рекордлар китоби саҳифасидан ўрин олишни мўлжаллаган йигитнинг ухламасдан тонглар орттириши еттинчи куни ўз сўзини айтган. Йигит оламдан ўтган.

newsyou. info