Болакай турмадаги саёҳати давомида отасини топди

0

Таиланднинг Раёнг провинциясида бир гуруҳ ўқувчилар қамоқхонага саёҳат қилишди, шунда ўқувчилардан бири у ерда ўз отасини учратди. Бу ҳақда сафарни уюштирган Аром Хунмун ўзининг Фейcбук саҳифасида эълон қилди, дейди “news.bigmir.net”.

Гид болаларни айлантириш давомида улардан бирининг маҳкум олдида тўхтаб, йиғлаб юборганини кўради. Билишсаки, жиноятчи ўша болакайнинг отаси экан. Маълум бўлишича, ўқувчи отасининг қамоқда эканлигини билмаган.

Болакай соқчилар унга отаси билан гаплашишига рухсат бергач, югуриб бориб, унинг оёқларига йиқилган.

Ундан “Отангнинг қамоқда эканлигидан уялмайсанми?” дея сўрашганида рад жавобини берган.

Нодира тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here