Дунёнинг энг ҳаракатсиз одамлари БААда яшайди

0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, БААда аёлларнинг қарийб ярми ва эркакларнинг 40 фоиздан ортиғи етарли даражада жисмоний ҳаракат қилмайди. Бу ҳақда Islam.ru хабар бермоқда.

БАА аҳолисининг 41 фоизи соғлом турмаш тарзига эга эмас, бу эса саломатлик билан боғлиқ муаммолар келиб чиқиши мумкин деганидир.

“Жисмоний машғулотлар саломатлик учун фойдали бўлиб, юракнинг чидамли ва холестерин меъёрий даражада бўлишига ёрдам беради”, – дейди Ал-Айндаги Medeor 24×7 International Hospital шифокори Ёсир Садай.

ЖССТ вакиллари дунёнинг 168 мамлакатида ўтказган тадқиқотда қарийб икки миллион киши қатнашди. Унда ҳаётнинг барча жабҳалари, жумладан, ишдаги ва уйдаги жисмоний фаоллик текширилди.

 

azon.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here